Сенинг кўзларингни яхши кўраман,
Ошиқлар тилида сўйлайди улар.
Ойдин нигоҳингдан нусха кўчирган,
Чашми чашма каби тиниқ оҳулар.
Сенинг лабларингни яхши кўраман,
Юрагимга ҳадя этмиш алвон доғ.
Шаксиз дудоғингдан нусха кўчирган,
Қирларни тўлдирган лолақизғалдоқ.
Сенинг қошларингни яхши кўраман,
Мисоли иккита қалдирғоч сайли.
Ҳеч бир янгимас… нусха кўчирган,