: Yaxshi ko`raman... - 22 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 22 » Yaxshi ko`raman...
01:34
Yaxshi ko`raman...

Сенинг кўзларингни яхши кўраман,
Ошиқлар тилида сўйлайди улар.
Ойдин нигоҳингдан нусха кўчирган,
Чашми чашма каби тиниқ оҳулар.

Сенинг лабларингни яхши кўраман,
Юрагимга ҳадя этмиш алвон доғ.
Шаксиз дудоғингдан нусха кўчирган,
Қирларни тўлдирган лолақизғалдоқ.

Сенинг қошларингни яхши кўраман,
Мисоли иккита қалдирғоч сайли.
Ҳеч бир янгимас… нусха кўчирган,
Камонми, қиличми, ҳилолми, майли…

Сенинг сочларингни яхши кўраман,
Сумбул-сумбул деган таърифлар сўнгсиз…
Тўғриси, зулфингдан нусха кўчирган,
Чайқалиб-чайқалиб оққувчи денгиз.

Сенинг ўзгинангни яхши кўраман,
Юракка нур, ахир, бу ишқ – изтироб.
Фақат бу нусхамас, менга аталган,
Муҳаббат, Худога шукур беҳисоб.

Категория: sherlar sevgi haqida | Просмотров: 3104 | Добавил: beguborim | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: