: TiTaNiK. - 19 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 19 » TiTaNiK.
23:19
TiTaNiK.
Оҳ.. Оҳларга тўлиб кетди сув,
Қуёшга қарайман ботаяптими?
Кўмилиб кетяпти уҳам мен каби
Ҳисларга тўлганчун чўкаяптими?

Ҳашамдор кўйлагим кияман кулиб,
Кўзгудамас,сувда кўраман аксим
Сизни ўзи менга нима боғлади?
Сизга ёқдими ё тундаги рақсим?

Минг карра Ҳудога шукроналар бор
Бизларга севгини бергани учун
Ширин кунлар ҳали тугамаганди
Сувда ҳўл бўлдилар туйғулар нечун?

Қўлларим музлари совуқ сувданмас
Сиздан айрилишга қўрқади кўнглим
Бу кема бизларнинг севгимизни ҳам
Кўтара олмади, тушимми ўнгим?

Ёнингизда қолай, қалбингиз очинг
Айрилсак,биз учун оғир мусибат
Шуттакни чаламан, бу ерда севги, 
Бу ерда муҳаббат, якунидир бахт.

Қувончла уйғондим поёнсиз тушдан,
Саёҳат давоми менга эсдалик
Ҳали ҳам пувиллаб ашула айтар
Олиб кетар ҳамон бизни ТИТАНИК.
Категория: sherlar sevgi haqida | Просмотров: 1419 | Добавил: beguborim | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: