: Топмадим-Qurbon - 22 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 22 » Топмадим-Qurbon
19:02
Топмадим-Qurbon
Топмадим
Эл кезиб мен бу жахонда ёри хамдўст топмадим,
Ёри хамдўст қайда бир мен ақли пурдўст топмадим.
Ақлига чун назар солсам маъни-маъно топмадим,
Эй ёронлар йуқ магар ким дарди зўр дуст топмадим.
Қилган иши хой-хавсдур илму нурга йўқ хавас,
Кези келса гап берар ким маъни топмам бир нафас.
Кун-ла ўтмиш сўзламоқдин нафсни олгин деб кафас,
Йўқ магар ким сўзни олса, бир натижа топмадим.
Дейолмасмен хеч одамни "илму нурсиз бедаво",
Корни сўргум Холиқодан "ул рафиқга бер шифо".
Улга айтгум эй жўрам ки маърифатдин ол хаво,
Лек сўзим чун сўйланур ки, харокотни топмадим.
Жонга бергай ул зулумни ўйламасму бу зарар,
Ўйласа хам парвойида қимир йўқ ким чун магар.
Дилда сургай, бу куним хам кечагиндек зўр ўтар,
Кечалар бор хаёлларда, охиратни топмадим.
Ёши ёшдур, кори кўпдур, дейман балки соддалик,
Соддаликму касбу кори инсоний мас ул ва лек.
Нафси жонга зулум айлаб, яхшиликга навда эк,
Ёмон одат топдиму лек, халоликдан топмадим.
Бўл эй дўстим, толе ёрга дўст бўлиб бўл толе ёр,
Толе ёрлар Хақ дегай лек топмагайсан кирди кор.
Тўгри келса хар одамга қўл бериб сен бўлма зор,
Адашганни топдим бал ки, амал покни топмадим .
Топганим Аллох Ўзи сухбатидан жон омон,
Сўйлагайман тинглагай Ул йуллагайдур йўл равон.
Хақда қалбим маънолари сармаст этгай кўп замон,
Хақни топди Қурбони зор, бошқа даркор топмади.
Қурбон
Категория: dust xaqida sherlar | Просмотров: 1052 | Добавил: djsheroz | Теги: Топмадим-Qurbon | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: