: Соғиндимку Онажон......- Qurbon - 22 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 22 » Соғиндимку Онажон......- Qurbon
18:36
Соғиндимку Онажон......- Qurbon
Соғиндимку Онажон......
Юзларизга юзим боссам юзиз бурманг Онажон
Тушларимда қўлиз ўпсам қўлиз олманг Онажон
Мен бир ғариб дили пора ғам аламда юрибман
Ғам аламлар адо қилди соғинганман Онажон

Кошки ғамгин пайтларимда бошим узра қўллариз
Кошки дунё азоб берса мадад берса сўзлариз
Бугун соғинч ёшлар тўкдим соғинтирди йўллариз
Сизни эслаб сўзларингиз дилпораман Онажон

Жахон кездим йиллар ўтди келди оғир кунларим
Атрофимда ёри дўст йуқ ойсиз ўтди тунларим
Сиз эдиз сиз қоронғуда ёритгувчи йўлларим
Бир тасалли топмадим мен вайронаман Онажон

Сирларимни айтар эдим ичим тўлиб кетганда
Йўлинг топгин болам дердиз сенга имкон етганда
Имкон етди йўлим топдим Тангри бахтим берганда
Бахтим бўлди, узоқдасиз, сизсиздурман Онажон

Йўлга чиқсам "Майли ўғлим Ўзинг асра" дер эдиз
Мен кетардим узоқлардан менга боқиб турардиз
Уйга борсам болажоним деб юзимдан ўпардиз
Энди иссиқ бағрингизсиз музлаганман Онажон

Онажоним, Онажоним, Онажоним, мехрибон
Йўлларимни кутган уша мехрибоним Онажон
Йиғламанг, деб"қайда қолдинг-қайга кетдинг болажон"
Бағри муз - тош Қурбонингиз узоқларда Онажон.
Қурбон
             
Категория: ota ona xaqida sherlar | Просмотров: 1902 | Добавил: djsheroz | Теги: Соғиндимку Онажон......- Qurbon | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: