: Сиз кетдингиз - 22 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 22 » Сиз кетдингиз
22:08
Сиз кетдингиз
Сиз кетдингиз... 
Йиғи овози 
Юрагимга жойлашди муқим. 
Англаганим ҳаёт асоси, 
Яшаш керак, яшашим муҳим. 

Ойлар ўтди ҳафта кетидан 
Ранг алмаша бошлади кунлар. 
Бўза ичсам дард ҳовучидан 
Ҳавас қилди бахти бутунлар. 

Захар ичиб, қон қусмадим ҳеч, 
Йиғламадим кўтариб уввос. 
Ой зар арқон тўқиса ҳар кеч, 
Унга шеърлар ўқидим рўй-рост. 

Бироқ ёдга тушса исмингиз, 
Куйган этдай ачишади жон. 
Юрагимда ўша... йиғингиз 
Кўтаради бир дунё исён. 
Категория: Ramantik Sherlari | Просмотров: 748 | Добавил: monika | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: