: Ошик ахлигаю - 18 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 18 » Ошик ахлигаю
18:56
Ошик ахлигаю
Ошиқ аҳлига асли,
Айрилиқсиз замон йўқ.
Ёнганда ҳижрон фасли,
Ҳайқириқсиз забон йўқ.

Юрак ўртанар ғамда
Не кўрмадим оламда.
Ёрдан айрилмоқлик ҳам,
Бор экан пешонамда.

Ўтиб кетар дегандим,
Баҳор фасли ёғди қор.
Қанча ёниб севгандим,
Шунча хорман, шунча хор.

Қанча бахтга зор бўлсам,
Шунча эдим бахтиёр.
Тақдиримга ташлаб ғам,
Энди ёғаётир қор.

Ёрга етмоқдан ўзга
Ишқ аҳлига армон йўқ.
Ишқни тартиб этмоққа
Қоида йўқ, фармон йўқ.

Севги дарси бўлганда,
Олар эдим сабоқ ман.
Мағлубдирман бу фанда,
Саводсизман, муҳтожман.

Ғам тубига чўкканман,
нажотдирсан - муҳаббат,
Сен келмасанг йўқдайман
ҳаётдирсан – муҳаббат.
Категория: sherlar sevgi haqida | Просмотров: 1984 | Добавил: beguborim | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: