: Оналарни дарди куйга солинса. - 18 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 18 » Оналарни дарди куйга солинса.
19:00
Оналарни дарди куйга солинса.
Дунёни ташвишин бир четга суриб 
Энг кўхна оханглар эсга олинса, 
Хар қандай тош қалб хам кетарди эриб 
Оналарнинг дарди куйга солинса 

Тақдир зарбасига тополган бардош 
Қирқта жони мудом қирқ ёнга талош 
Ўз ўзидан келгай кўзингизга ёш 
Оналарнинг дарди куйга солинса 

Фарзандин камолин ўйлаб хар махал 
Вафо меъзонини олган даставвал 
Йиллаб олис кетсанг йўлинга махтал 
Оналарнинг дарди куйга сонлинса 

Икки огиз сўзда қалбим жам менинг 
Умрим мисли ёниб турган шам менинг 
Мен учун энг азиз волидам менинг 
Оналарнинг дарди куйга сонлинса 

Шамси иқболингдай порлаган зот ким 
Дунёдан бир маъно изласан гар чин 
Тиглай олармидинг ўзинг айт дўстим 
Оналарнинг дарди куйга сонлинса 

Қалбимни сизлага очдим азизлар 
Ўйласам онамни қаламим бузлар 
Ўшанда Ахад хам дардини сўзла 
Оналарнинг дарди куйга сонлинса
Категория: ota ona xaqida sherlar | Просмотров: 839 | Добавил: beguborim | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: