00:00 Кайтар мени хаётга ё Раб! | |
Бир нидо бор, тингланг, биродар, Моҳиятин англанг, биродар, Ўзингизга тенгланг, биродар: "Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Мўмин эдим, мусулмон эдим, Сени Роббим ягона, дедим, Аммо мўмин гўштини едим, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Кузатдим воҳ, мўмин изларни, Роҳатландим кўриб тизларни, Ҳижобини тортдим қизларни Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Нетай, шўро тузумда ўсдим, Менга ёвдек кўринди дўстим, Болаларни жумадан тўсдим, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Индамадинг, ошим ошадим, Бир чиройли ёшим ёшадим, Лек Қуръондан чўчиб яшадим, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Росулингни севмай ўтганим, Ёт қўлларга қўлим тутганим, Сароб бўлди йиғлаб кутганим, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Дил дардини ҳеч ечолмадим, Дин шарбатин бир ичолмадим, Мансабимдан воз кечолмадим, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Ўз устимдан асли кулдим-ку, Ўлмадилар, балки ўлдим-ку, Таҳоратсиз вафот бўлдим-ку, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Ўз жонимга куймабман, қара, Дунё дебман, тўймабман, қара, Байтингни ҳам суймабман, қара, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Ё Робб, дунё экан-ку фоний, Лаззатию роҳати оний, Дўппиликни дедим фалоний, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Бухорийга кўрсатма мени, Ҳаворийга кўрсатма мени, Фаробийга кўрcатма мени, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Бирон кимса сўрмасин мени, Эй фалон, деб урмасин мени, Термизийлар кўрмасин мени, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Йиғлаб-йиғлаб кўз ёшим тинди, Тиз чўкмаган тиззам ҳам синди, Пайғамбарга не дейман энди, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Олдимдаги қайси аҳллар? Кўринмайди нечун оқиллар? Булар кимлар? Абу Жаҳллар? Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Чаён заҳрин тотгим келмаюр, Ўз терима ботгим келмаюр, Қорун билан ётгим келмаюр, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Эвоҳ эдим ўзимча ёвқур, Йўлимни ҳам бир зумда топқир, Жаҳаннаминг бунча ҳам чуқур, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Энди мўмин бўлиб яшайман, Солиҳларга тамом ўхшайман, Бор ишимни буткул ташайман, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Қуръон кўрсам ўпиб ўтаман, Куфр йўлин тепиб ўтаман, Ширкка кўзим ёпиб ўтаман, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Қайтар ё Робб, қайтар изимга, Амал қилиб яшай сўзимга, Ўратайин рўмол қизимга, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Ҳабибингга умрим фидодир, Кўнглим ҳадис истар гадодир, Акс ҳолда ҳолим адодир, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Ё Робб, дўнай асл навкарга, Фуқаролар бўлай саҳарга, Жавоб бериб қайтай мункарга Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Портлаб чиқар кўнглимдаги роз, Бу нидога шарт эмас пардоз, Ўргатардим ўғлимга намоз, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Золимликка урмай қўлимни, Аниқлардим гўзал йўлимни, Унутмасдим асло ўлимни, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Чидолмайман, ё Робб қийноққа, Эшиги ҳам йўқ бир қамоққа... Судрашмоқда мени қаёққа??? Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Кўринмоқда оловлар, олов, Наҳот ёрдам бермайди биров? Фаришталар намунча соқов? Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Қайтар, қайтар, қайтар ортимга, Одамлари мўмин юртимга, Мос яшайин гўзал сиртимга... Қайтар мени ҳаётга, ё Робб! Суйганингга меҳрибон бўлай Ҳар саҳарда жойнамоз солай Калимамни келтириб олай Қайтар мени ҳаётга ё раб Тўлдирардим дунёга зиё, Дининг учун қалбимда ҳаё, Нидоларим энди кечми ё, Қайтар мени ҳаётга, ё Робб!” | |
|
Всего комментариев: 0 | |