16:55 Ёнинга... | |
Тоқатим тугади, тугади сабр, Чарчадим ёнингга энтикавериб. Салпора жонимга қилдим-ку жабр, Ишқингнинг пойига гул тикавериб. Шу тоғлар бердими бардошларини, Аямай, кулимни совурдим кўкка. Баҳорлари ёлғиз, сарсона умрим Пойимда йиғлайди, тушганча чўкка. Ахир, ҳақ сен учун айлади мени, Қалбимга назр осмайсанми ё? Тоғлардай баланд кўксингга мени Бир даста гул янглиғ босмайсанми ё? Мана… чўққиларда қарибди қорлар, Соғинчинг тўзитди, алҳол, тўзимни. Афтода бағрингни тўлдирмоқ учун Олиб кетаяпман кўкка ўзимни… | |
|
Всего комментариев: 0 | |