: Ey mag`rur qiz. - 19 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 19 » Ey mag`rur qiz.
01:24
Ey mag`rur qiz.
Муҳаббатга етиб бўлмас зўрлик билан,
Муҳаббат бу пок кўнгилда уйғонган ҳис.
Дийдорлашди охир қадр хўрлик билан,
Ялинмайман севмасангиз, эй мағрур қиз.

Севганларнинг жойи доим остонадир,
Севилганлар ўтиради тўрда ёлғиз.
Адолатсиз бу ҳукмдан дил порадир,
Ялинмайман севмасангиз, эй мағрур қиз.

Мен ғурурдан кечиб севдим ғўрлик билан,
Сиз истайсиз, наҳотки, мен чўкайин тиз.
Биз йиғладик ғурур отлиқ шўрлик билан,
Ялинмайман севмасангиз, эй мағрур қиз.

Сизни севдим ғурур тугул кечиб ўздан,
Пойингизда райҳон бўлдим, бўлдим ялпиз.
Билсам, ҳоксор ошиқ доим беқадрдир,
Ялинмайман севмасангиз, эй мағрур қиз.

Магар кетсам, қайтмас бўлиб кетарман мен,
Ўйлаб кўринг, сўнг пушаймон қилмангиз сиз.
Гар севсангиз боримни бахш этарман мен,
Ялинмайман севмасангиз, эй мағрур қиз.
Категория: armon xaqida shelar | Просмотров: 2373 | Добавил: beguborim | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: