: Бахт беринг - 18 Июля 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Июль » 18 » Бахт беринг
18:35
Бахт беринг
"Тимсолингда бахт йўқ” дедингиз,
Ва негадир бундан кулдингиз.
Бахт нелигин унутиб қўйган
Юрагимни ногоҳ тилдингиз.

"Кўзларингни қувончи сохта,
Тубларига маюслик инган”
Эътибордан лолман, албатта,
Ва лекин, дард тўфони тинган.

Ўзгартиролмайсиз дунёни
Ёлғиз мендан тушганда ниқоб.
Ерни чимдай чулғар риёни
Ахир сезмай чарақлар Офтоб!

Сийратимда топилмас бахтни
Қайдан асли изламоқ даркор?
Бахт дегани соғликми, тахтми,
Балки урф бўлгандек, бахт - Бозор?!

Биламан ўйларим бетизгин,
Сизни толиқтирди анчайин.
Мудроқда яшамоқ осонроқ
Саволла қийналмай дам сайин.

...сезмагандек кўкка қарайман,
Бекиқ дарддан оқмоқда йиринг.
Ва ноилож сиздан сўрайман:
"Беролсангиз, менга бахт беринг!”

"Кўзларингни қувончи сохта,
Сийратингда Бахт йўқ” дедингиз...
Категория: sherlar sevgi haqida | Просмотров: 995 | Добавил: djsheroz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: