: СЕВИБ ЯШАСАК - 20 Февраля 2017 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2017 » Февраль » 20 » СЕВИБ ЯШАСАК
18:07
СЕВИБ ЯШАСАК
Ҳаёт гўзал, дунё - бир чиройли қиз,
Муҳаббатга кўнгил бериб яшасак.
Агар биз ҳаммадан бахтли бўламиз,
Севилиб яшасак,
Севиб яшасак.

Ишқ дегани ширин орзу хаёллар,
Ишқ дегани қўлга берилган қўллар,
Бизни бахт томонга бошлайди йўллар,
Севилиб яшасак,
Севиб яшасак.

Ошиқларга ширин эрмак бўламиз,
Икки қалб, икки дил юрак бўламиз,
Бир-биримиз учун керак бўламиз,
Севилиб яшасак,
Севиб яшасак.

Нигоҳларимизда ёнади юлдуз-
- Ой юзин очганда.
Кечаю-кундуз -
- Баҳорга айланиб кетар экан куз,
Севилиб яшасак,
Севиб яшасак.

Ишқсиз қолса бағри яролар бўлиб,
Ёрга бормас йўллар саҳролар бўлиб,
Бизлар ҳам Тоҳир ва Зуҳролар бўлиб,
Севилиб яшасак,
Севиб яшасак.
Категория: sherlar sevgi haqida | Просмотров: 1408 | Добавил: djsheroz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: