: Кимни кўрма, бугун қўшиқчи.! - 13 Апреля 2017 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2017 » Апрель » 13 » Кимни кўрма, бугун қўшиқчи.!
12:13
Кимни кўрма, бугун қўшиқчи.!
Тўй ярашар юрт бўлса обод, Куй ярашар кўнгил бўлса шод. Аммо ёмон кўпайди, ҳайҳот –Кимни кўрма, бугун қўшиқчи. Ёши ўтган раққоса борми, Режессёрми ёки актёрми, Заргар, табиб, ҳатто атторми, Кимни кўрма, бугун қўшиқчи. Кимлар эди кеча сухандон, Бугун улар ҳофизу хушхон. Қўшиқчида кўпми шараф-шон, Кимни кўрма, бугун қўшиқчи. Дуппа-дуруст шоир, даҳолар, Ҳофизман деб қилар даъволар. Ўзи куйлаб, ўзи баҳолар, Кимни кўрма, бугун қўшиқчи. Қолиб кетди бир четда кетмон, Қўшиқ айтар тўйма-тўй деҳқон. Ашулачи боғбон-у чўпон, Кимни кўрма, бугун қўшиқчи. Куйлар бугун жўшиб ташмачи, Куйлар безори-ю ўғри, босмачи. Куйлар ҳатто бузуқ, қўшмачи, Кимни кўрма, бугун қўшиқчи. Билмас нима дегани – Устоз, Билмас нима соз, овоз, пардоз. Яна ўшалар зўр, ўшалар мумтоз, Кимни кўрма, бугун қўшиқчи. Қабрида тик турар Маъмуржон, Суяклари қақшар Жўрахон. Лол-у ҳайрон эмиш Комилжон, Кимни кўрма, бугун қўшиқчи. Каримберди Тўрамурод
Категория: 1 aprel sms hazillar | Просмотров: 636 | Добавил: djsheroz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: