: Ёлгиз угил булиб.... - 5 Августа 2014 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2014 » Август » 5 » Ёлгиз угил булиб....
16:48
Ёлгиз угил булиб....
Ёлғиз ўғил бўлиб сизни қийноқлаб, 
Зор қолдириб юрган менман, онажон. 
Шабнамларни йиғиб кўзга – ирмоқлаб —
Йиғлаган сиз, кулган менман, Онажон. 

Меҳр бериб, меҳр кутиб юз гулдан, 
Хабар олмай ўғлига зор кўнгилдан. 
Бир меҳрсиз, юраги тош ўғилдан —
Куйган сизсиз, кулган менман, Онажон. 

Уқалашга ярамдим қўлингизни, 
Ғанимат билмадим мен, сўзингизни. 
Меҳримга зор этиб яна кўнглингизни —
Бузган менман, куйган сизсиз, Онажон. 

«Рози бўлинг ўғлим, она зориздан, 
Хотирамни ёдда тутинг, болажон» 
Дея юрагимни ўйган чоғизда —
Кулган сизсиз, йиғлаган мен, Онажон! 

Дунё титрар, бугун менинг ноламдан, 
Лола унди кўксимдаги ярамдан. 
Қайтмасмикин бу савдолар боламдан? 
Ғурбатларда қолган менман, Онажон! 
Категория: ota ona xaqida sherlar | Просмотров: 3006 | Добавил: beguborim | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: