: Дардимни Оллохга айтиб йигладим - 20 Февраля 2017 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2017 » Февраль » 20 » Дардимни Оллохга айтиб йигладим
17:56
Дардимни Оллохга айтиб йигладим
Мехр десам мехрибонлар кочишди . 
Мехр эмас менга захар сочишди. 
Бегоналар менга кучок очишди . 
Дардимни Оллохга айтиб йигладим. 

Розиман баридан кунглим колса хам. 
Хаста трагизма озор берса хам. 
Майли дардларимни курмасин бахам. 
Дардимни Оллохга айтиб йигладим. 

Дардларим узимга етиб ошади. 
Юрагим тез уриб билмам шошади. 
Кузимдан ёшларим тулиб тошади. 
Дардимни Оллохга айтиб йигладим. 

Биз борку десалар мен ишонибман. 
Мехрибонлар борку деб кувонибман.
Энди билсам дардан узим ёнибман. 
Дардимни Оллохга айтиб йигладим. 

Пешонамга яна нейлар битилган. 
Армонми армонку багримни тилган. 
Онам эдиларку кадримни билган. 
Дардимни Оллохга айтиб йигладим.
Категория: sherlar sevgi haqida | Просмотров: 3549 | Добавил: djsheroz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: