: Қайси кўзинг билан кўпроқ, жоним! - 13 Апреля 2017 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2017 » Апрель » 13 » Қайси кўзинг билан кўпроқ, жоним!
12:12
Қайси кўзинг билан кўпроқ, жоним!
Қайси кўзинг билан кўпроқ, жоним! Пиёниста эр хотинидан сўраяпти. -Азизам мени яхши кўрасанми? -Ҳа. -Қайси кўзинг билан кўпроқ. -Уриб кўзимни чиқармасингиздан аввал иккала кўзим билан ҳам яхши кўрардим. Бўлди, қил-ей! Кўплаб давлатларда туғруқхона эшигига «Хуш келибсиз” деб ёзиб қўйилган. Хитой туғруқхонасининг эшигида эса «Бўлди, етар!” деган ёзув турибди. Сабр Эрталаб уйга меҳмон келди. Дастурхонга ҳеч нарса қўйилмади. Тушлик бўлди ҳам-ки, овқатдан дарак йўқ. Кечки овқат вақтида сулайиб қолган меҳмон мезбоннинг ўғлидан сўради. -Сизлар ўзи қайси вақтда овқатланасизлар? -Одатда эрталаб чой ичамиз, тушлик қиламиз, кечки овқатни кўўўўп еймиз. Агар борди-ю уйда меҳмон бўлса, кетгунича сабр қиламиз. «Соф» севги Пиёниста эр хотинидан сўраяпти. -Азизам мени яхши кўрасанми? -Ҳа. -Қайси кўзинг билан кўпроқ. -Уриб кўзимни чиқармасингиздан аввал иккала кўзим билан ҳам яхши кўрардим. Стоп Кўплаб давлатларда туғруқхона эшигига «Хуш келибсиз” деб ёзиб қўйилган. Хитой туғруқхонасининг эшигида эса «Бўлди, етар!” деган ёзув турибди. 20 доллар! Бир талаба чет элдаги ота-онасига 200 доллар пул сўраб хат ёзибди. Бир хафтадан кейин жавоб хати келибди. Хатни очиб кўрган бола унинг ичидаги 20 доллар ва кичик қоғозчани кўрибди. Қоғозда «ўғлим 20 доллар иккита эмас, битта ноль билан ёзилади” дейилган экан. «Ўхшаб қолар» – Дўхтир, мен операциядан жуда қўрқаман. – Қўрқманг бемор, бу насиб қилса 23-операциям, ҳеч бўлмаса шуниси мувафаққиятли чиқар. Мастураман – Жонгинам, мени ишхонадагилар жуда хаёлпараст бўлиб қолдинг кейинги пайтда дейишяпти. – Матқовул ака, уйингизга бора қолинг, мен қўшнингиз Мастураман, хотинингиз уйда. Йўқ, ҳали бошламади – Ухла, қўзичоғим! Ширин тушлар кўр! Ҳойнаҳой ҳозир тушингга қуёнчалар кираётган бўлса керак-а? – Йўқ, ҳозирча реклама бўляпти. Отдек бўп кетасиз! Дўхтир, менинг қаеримдир ёмон оғрияпти-да! -Бўпти, мен ҳам ҳозир сизга қанақадир дори ёзиб бераман. Сиз эмас! Суд залида: -Илтимос, тинчлик сақлансин. Яна кимдир «йўқолсин судья” деб бақирса, суд залидан чиқариб юборамиз! -Йўқолсин судья! -Судланувчи, бу гап сизга тегишли эмас! «Хушхабар» Шифокор: -Сизга иккита янгилик бор, бири яхши, бири… Бемор: -Илтимос, шу яхшисидан бошлай қолинг! Доктор: -Қонингиздан топилган вирусни сизнинг номингиз билан атасак, нима дейсиз? Ёмон экансиз Кичикина бола ҳомиладор аёлдан сўради: -Хола, сиз болангизни яхши кўрасизми? -Ҳа, албатта. -Бўлмаса нимага уни ютиб юборгансиз? Мажлис Ота-оналар мажлисида: -Мени ўғлингизниг хулқи анча ташвишга соляпти. Уни танаффус пайти қизларнинг ортқасидан югуришини бир кўрсангиз эди. -Нима қипти, ахир унинг ёшида ҳамма болалар қизларнинг ортидан югуради. -Белкурак биланми? Васият Аёл ўлим тўшагида ётган эридан сўради: -Дадаси, машина олиш учун йиғаётган пулимизни энди нима қилай? -Болаларга бер, «чупа-чупс” ола қолишисин, – деди эр инқиллаб. Уйғотди Икки ўртоқ суҳбатидан: -Ва ниҳоят бугун эрталаб мени будильникдан уйғониб кетдим. -Ростданми? -Ҳа, ухлаб ётганимда хотиним у билан бошимга туширди. Жазо Йўл патруль хизмати ходими қоидани бузган ҳайдовчини тўхтатди. Қараса, ўзининг ўқитувчиси. — Хў-ўш. Қоғоз билан ручка олинг-да, «Қайтиб қоидани бузмайман” деб, юз марта ёзиб чиқинг. Нега хафасан? — Нега хафасан? — Метрога тушгандим, поездда кетворган бир қиз ўтирган экан. Унга кўз қисдим. — У-чи: — Келинг амаки деб, дарров жойини бўшатиб берди. Совға Хотин: — Туғилган кунимга нима совға қиласиз? — Ҳов анави «Мерседес”ни кўряпсанми? Хотин қувониб: — Ҳа-ҳа, кўряпман! — Худди шундай рангли пайпоқ совға қиламан! Нега Болакай отасидан сўради: — Нега хўрозлар жуда эрта тонгда қичқиришади? — Чунки товуқлар онанг билан дугоналарига ўхшаш, жағи тинмайди, улар уйғонгач, хўрозларнинг овозлари эшитилмай қолади. Васият -Мен васиятнома ёзмоқчи эдим. Савол туғилди. -Эшитмаман. – Айтинг-чи, «Ҳеч биринг ҳеч вақо олмайсан” деган гап қўшиб ёзиладими, ажратибми? Қани, олдик! Улфатлар. – Келинглар, ичишни умуман ташлаймиз. – Ажойиб қадаҳ сўзи бўлди. Олдик! Қайтим Имтиҳон топшираётган бойвачча талаба дафтар орасига 5000 сўм қўйиб: «Ҳар бир балл учун 1000 сўмдан” деб ёзиб қўйибди. Имтиҳондан сўнг дафтарни очиб кўрган талаба ичидан 3000 сўм пул ва «Қайтим” деган ёзувни кўрибди. Айтма Йигитлар рўпарадан келаётган қизларга гап отишяпти: – Қизлар, танишайлик, исминглар нима? – Айтма, Гулчеҳра! – Хўп, Машҳура! Алло Ярим кечаси телефон жиринглади: – Алло, кечирасиз, сизни уйготиб юбормадимми? – Уйғотиб юбордингиз! – Унда яна бир бора узр, эрталаб қўнғирок қиларман. Ҳозир кайфиятингиз йўққа ўхшайди, овозингиздан билиниб турибди.
Категория: 1 aprel sms hazillar | Просмотров: 1084 | Добавил: djsheroz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: