: АЁЛ...! - 20 Февраля 2017 - SEVGI HAQIDA SHERLAR ONLAYN ОНЛАЙН
Главная » 2017 » Февраль » 20 » АЁЛ...!
17:55
АЁЛ...!
Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг,
Айт қачон кўксингга тегибди шамол?!
Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оила кўркига берарсан сайқал.
Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб,
Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол.
Юзингга упа сурт, яхшилаб кийиниб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

_Гоҳида дард бирла тилинса бағринг,
Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол.
Қадрингни бунчалар арзон қилмайин,
_Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!

_Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб,
Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол.
Бугунча ёрнимас, ўзингни севиб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Категория: sherlar sevgi haqida | Просмотров: 1373 | Добавил: djsheroz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: