12:54 9 may — Xotira va qadrlsh kuni: Xurshid Davron. Xotira she’rlari | |
Хотира бор экан,тирикдир миллат, Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур. Хотира — элни халқ этгувчи қудрат, Хотира — эртани ёритгувчи нур. Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор, Майса хотираси — нурга интилмоқ. Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди Йўлининг устида турса ҳатто тоғ. То қуёш осмонда порлаб тураркан, Осмондай мангусан,эй, она халқим! Ҳар бир фожиага,ҳар бир шарафга, Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!… | |
|
Всего комментариев: 0 | |